Фарғона каналларида ўлик қорамолларнинг оқиб келиши тармоқларда баҳсларга сабаб бўлмоқда

Фарғона вилоятидаги каналлардан бирида бир нечта ўлик қорамол оқиб кетаётгани акс етган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат жамоатчилик орасида норозилик ва хавотир уйғотган. Мутасаддилар воқеа жойига бориб, текширувни бошлаган, бироқ ҳайвонларнинг кимга тегишли екани, қандай нобуд бўлгани ва каналга қаердан тушгани ҳозирча аниқланмаган. Ҳодисага ҳуқуқий баҳо текширув якунларидан сўнг берилиши кутилмоқда.
Фарғона вилоятидаги каналлардан бирида ўлик қорамоллар оқиб кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кадрларда сув юзасида бир нечта ҳайвон жасади сузиб бораётганини кўриш мумкин.
Ҳолат жамоатчилик орасида жиддий норозилик ва хавотир уйғотди. Маълум қилинишича, тегишли мутасаддилар вазиятга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига бориб, текширув ишларини бошлаган.
Ҳозирча ҳайвонлар кимга тегишли бўлгани, улар қандай нобуд бўлгани ва жасадлар каналга қаердан тушгани ҳақида асосланган маълумот берилмади. Текширув натижалари ҳам ҳали очиқланмаган.
Ҳайвон жасадларининг сувга ташланиши канални ифлослантириши, санитария ҳолатига салбий таъсир қилиши ва атроф-муҳит учун хавф туғдириши мумкин. Ҳодисага ҳуқуқий баҳо текширув якунларидан кейин берилиши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…