Дунёда ким кўпроқ маош олади: аёлларми ёки эркаклар?

Аёллар ўртача ҳисобда еркаклардан 23 фоиз кам даромад олмоқда. 2025 йилда аёлларнинг 48 фоизи, еркакларнинг еса 73 фоизи расмий меҳнат бозорида фаол бўлган. Раҳбарлик лавозимларининг атиги 31 фоиздан сал кўпроғи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Ҳақ тўланмайдиган уй юмушлари ва парвариш ишларининг 75 фоиздан ортиғи ҳам аёллар зиммасида қолмоқда.
Дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғини аёллар ташкил этишига қарамай, улар ўртача ҳисобда эркаклардан 23 фоиз кам даромад олмоқда. Шунингдек, раҳбарлик лавозимларининг атиги 31 фоиздан сал кўпроғи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда БМТнинг янги маълумотларида маълум қилинди.
Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда аёлларнинг 48 фоизи расмий меҳнат бозорида фаол бўлган. Эркакларда эса бу кўрсаткич 73 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, ҳақ тўланмайдиган уй юмушлари ва парвариш ишларининг 75 фоиздан ортиғи ҳам аёллар зиммасида қолмоқда.
Аёллар бошқарув лавозимларининг қарийб 38 фоизини, юқори раҳбарлик позицияларининг эса 31 фоиздан сал кўпроғини эгаллайди. Айниқса, иқтисодиёт ва инновациялар учун муҳим бўлган айрим соҳаларда аёлларнинг улуши бундан ҳам паст.






























Изоҳлар 0
…