Зебо Раҳимова Умид Эшонқулов билан ўртадаги даромадни қандай тақсимланишини очиқ айтди (видео)

Зебо Раҳимова Умид Ешонқулов билан ижод бошлаганидан бери даромадни доимо тенг, 50/50 тамойили асосида тақсимлаб келганини айтди. Улар пул масаласида шу пайтгача бирор марта ҳам тортишмаган ва дастлаб даромадлари катта бўлмаса-да, келишувга қатъий амал қилишган. Биринчи марта 15 минг доллар топганида, Умид Ешонқуловга Жентра автомобили олиб беришган. Oraдан икки ой ўтиб еса 40 минг долларлик Kia Sportage харид қилишган.
Актриса ва блогер Зебо Раҳимова “Интервю ТВ” каналига берган суҳбатида ҳамкасби Умид Эшонқулов билан ижодий ҳамкорлиги, даромадни қандай тақсимлашлари ва биргаликда эришган натижалари ҳақида гапирди.
Зебо Раҳимованинг айтишича, улар ижодни бирга бошлаганидан буён топилган даромадни доимо тенг — “50/50” тамойили асосида бўлиб келишган. Актриса шу пайтгача пул масаласида Умид Эшонқулов билан бирор марта ҳам тортишмаганини таъкидлади.
“Умид ака билан ижодни бошлаганимиздан бери ҳамма нарса 50/50 бўлган. Ишонасизми, шу пайтгача пулни деб бир марта ҳам талашмаганмиз. Иккаламизнинг ҳам кўзимиз тўқ, Худога шукур”, — деди Зебо Раҳимова.
Унинг сўзларига кўра, дастлаб топаётган даромадлари катта бўлмаган. Шунга қарамай, улар ўртадаги келишувга қатъий амал қилган ва ҳеч ким ўзини бошқасидан кўпроқ меҳнат қилаётганини даъво қилмаган.
Актриса ҳамкорликдаги илк катта харидларидан бирини ҳам эслаб ўтди. Унинг айтишича, улар биринчи бўлиб 15 минг доллар даромад топганида, бу пулга Умид Эшонқуловга Jentra автомобилини олишган. Бунга сабаб эса Умид Эшонқуловнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги, Зебо Раҳимованинг эса ўша пайтда машина бошқариш ҳуқуқига эга эмаслиги бўлган.
“Пул менда йиғиларди. Умид ака 'Қанча пул бўлди?' деб сўрардилар. Мен айтардим, улар эса 'Бўлди' дердилар. Кейин машина олиш ҳақида ўйладик. Мен 'Умид ака, олайлик, сизга бўлади', дедим. Менинг эса правам йўқ эди”, — дея воқеани эслади актриса.
Зебо Раҳимованинг таъкидлашича, кейинчалик Умид Эшонқулов унга ҳам яхши автомобил олиб беришни истаган. Орадан икки ой ўтиб, улар 40 минг долларлик Kia Sportage харид қилишган. Актриса бу маблағни ҳам ўзаро тенг тақсимлаб, қисқа муддатда йиғишга муваффақ бўлганини айтди.
Унинг фикрича, бундай натижага ўзаро ишонч, келишувга амал қилиш орқали эришилган. Зебо Раҳимова Умид Эшонқулов билан ҳамкорлигини айнан шу жиҳатлари билан қадрлашини билдириб ўтди.






























Изоҳлар 0
…