816 миллион долларлик кокаин: Австралияда рекорд мусодара амалга оширилди

816 миллион долларлик кокаин: Австралияда рекорд мусодара амалга оширилди

Австралия Федерал полицияси Сидней шаҳри яқинидаги Лондердерри ҳудудида мамлакат тарихидаги энг йирик кокаин партиясини мусодара қилди.

Расмий маълумотларга кўра, учта юк контейнерининг сохта поллари остига яширилган пластик идишлардан жами 2,7 тонна кокаин топилган.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг қора бозордаги қиймати қарийб 816 миллион АҚШ долларига тенг. Бу миқдор тахминан 3 миллион бир марталик дозани ташкил этади.

Тезкор тадбир давомида 21 ва 25 ёшли икки нафар эркак қўлга олинган. Уларга йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда мамлакатга олиб кириш ва сақлаш айблови қўйилган.

Тергов маълумотларига кўра, кокаин Австралияга Шимолий Квинсленд ҳудуди орқали олиб кирилган ва кейинчалик Сиднейга етказилган.

Мазкур операция “Operation Minjiang” махсус тергови доирасида амалга оширилган бўлиб, ушбу иш бўйича ҳозиргача 3 тоннадан ортиқ турли гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар