13 йил кўзи ожиз бўлиб яшаган аёл кутилмаган ҳодисадан сўнг яна кўра бошлади

1 дақиқа ўқиш1.6K
13 йил кўзи ожиз бўлиб яшаган аёл кутилмаган ҳодисадан сўнг яна кўра бошлади

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида истиқомат қилувчи Лиза Рейд 11 ёшида мия шиши туфайли кўриш қобилиятидан айрилган эди. Шиш кўриш нервларига босим ўтказгани сабабли у қарийб 13 йил давомида кўзи ожиз ҳолда ҳаёт кечирди.

2000 йил ноябрь ойида эса кутилмаган воқеа юз берди. Лиза йўлбошловчи итини эркалаш учун энгашган пайтда мувозанатини йўқотиб, бошини журнал столига қаттиқ уриб олади. Эртаси куни уйғонганида эса унинг кўриш қобилияти тахминан 80 фоизга тиклангани маълум бўлган.

Шифокорлар бу ҳолатнинг аниқ сабабини изоҳлаб бера олмаган. Мутахассисларнинг тахминича, кучли зарба натижасида кўриш нервига босим ўтказаётган шиш ёки унга яқин тўқималарнинг ҳолати ўзгарган бўлиши мумкин. Айнан шу ўзгариш нерв фаолиятининг қисман тикланишига сабаб бўлган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Мазкур ҳолат тиббиётда жуда кам учрайдиган ва ҳанузгача тўлиқ изоҳ топмаган ноёб ҳодисалардан бири сифатида тилга олинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?