OpenAI Appleнинг суд даъвосига қарши чиқди

OpenAI Appleнинг суд даъвосига қарши чиқди
Қисқача

OpenAI Appleнинг тижорат сирларини ўғирлагани ҳақидаги суд даъвосини рад этишни сўраб, судга расмий ҳужжат тақдим этди. Компания Apple ходимларга шахсий iCloud аккаунтларидан фойдаланишга рухсат бергани ва собиқ ходимларнинг кириш ҳуқуқларини ўз вақтида ёпмаганини таъкидламоқда. OpenAI даъвода келтирилган маълумотлар қонуний жиҳатдан тижорат сири мақомига мос эмаслигини, шунингдек, Apple айбловлари ноаниқ эканини билдирди.

Сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлган OpenAI компанияси Apple'нинг тижорат сирларини ўғирлагани билан боғлиқ суд даъвосини рад этишни талаб қилиб, судга расмий ҳужжат тақдим этди. ixbt.com маълумотига кўра, OpenAI ўзининг ҳуқуқий ҳимоя стратегиясида собиқ ходимлар маълумотлардан фойдаланганига эмас, балки Apple компаниясининг ўз хавфсизлик амалиётлари ва ишдан бўшатиш жараёнларидаги жиддий камчиликларга урғу бермоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Жорий йилнинг июль ойида Apple ўзининг собиқ муҳандислари орқали махфий аппарат таъминоти маълумотларини қўлга киритиш бўйича махсус схема уюштирилганини даъво қилиб, OpenAI устидан судга мурожаат қилган эди. Ҳозирги босқичда эса Apple ички текширувлар натижасида бошқа собиқ ходимлар ҳам мазкур ҳолатда қатнашган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, тергов жараёнини тезлаштиришни сўрамоқда.

Хавфсизликдаги бўшлиқлар ва шахсий ҳисоблар

OpenAI томонидан тақдим этилган янги ҳужжатлар ва матнли хабар ёзишмалари Apple компанияси ўз ходимларига иш жараёнида шахсий iCloud аккаунтларидан фойдаланишига рухқат берганини ва ходимлар кетганидан кейин уларнинг кириш ҳуқуқларини тўғри тарзда ёпмаганини кўрсатади. Хусусан, тақдим этилган далилларга кўра, Apple менежери ўзининг собиқ ходими Чанг Лиу компанияни тарк этганидан кейин ҳам унинг шахсий iCloud ҳисобига кириб турган ва техник масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

OpenAI маълумотларига кўра, Apple ўзининг ахборотни бошқаришдаги тушунарсиз амалиётлари ва тизимни етарли даражада ҳимоя қилмагани оқибатида юзага келган тартибсизликларни ҳозирга келиб "ўғрилик" деб талқин қилмоқда. Компания бу далиллар орқали Apple тақдим этаётган маълумотлар қонуний жиҳатдан "тижорат сири" мақомига мос келмаслигини исботлашга ҳаракат қилмоқда.

Рақобат ва истеъдодлар учун кураш

Шунингдек, OpenAI даъвода келтирилган айбловлар аниқ эмаслигини, Apple компанияси маҳсулотни ишлаб чиқиш жараёнининг умумий тоифаларини — компонентлар ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, етказиб берувчилар ва тарқатиш каналларини шунчаки умумий тарзда келтириб ўтганини таъкидлади. Ҳужжатда қайд этилишича, OpenAI Apple'нинг тижорат сирларига муҳтож эмас, чунки компания мутлақо янги ва ўзгача маҳсулотлар устида ишламоқда.

OpenAI баёнотига кўра, Apple ўзининг сунъий интеллект бозоридаги муваффақиятсизликлари ҳамда энг яхши муҳандис ва дастурчиларни ўзида сақлаб қолиша олмагани ўрнини қоплаш учун ушбу асоссиз суд даъвосидан баҳона сифатида фойдаланмоқда. Мутахассислар мазкур суд жараёни технология гигантлари ўртасидаги кадрлар ва инновациялар учн кураш янада кескинлашганини кўрсатишини таъкидлашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар