Дарс пайтида қонли фожиа: ўқувчи устозига ўқ узди

Дарс пайтида қонли фожиа: ўқувчи устозига ўқ узди
Қисқача

Таиланднинг Нонтхабури провинсияси Бангкруай туманидаги Дебсирин Нонтабури мактабида ўқувчи ўқотар қуролдан фойдаланиб, бир нафар педагогни ўлдирди ва яна тўрт кишини яралади. Ҳодиса 7 август куни Бангкок шаҳри яқинидаги таълим муассасасида содир бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни амалга оширган ўқувчи кейин ўз жонига қасд қилган.

Таиландда мактаб ҳудудида юз берган қонли воқеа бутун мамлакатни ларзага солди. Бангкок шаҳри яқинида жойлашган таълим муассасасида ўқувчи ўқотар қуролдан фойдаланиб, ўқитувчилар ва бошқаларга қарши ҳужум уюштирди. Фожиа оқибатида бир нафар педагог ҳалок бўлди, яна тўрт киши турли даражада жароҳат олди.

Хорижий ОАВлар маълумотига кўра, ҳодиса 7 август куни Нонтхабури провинциясининг Бангкруай туманидаги Debsirin Nonthaburi мактабида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужумни амалга оширган ўқувчи воқеадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Нонтхабури полицияси раҳбарияти қурбонлар ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари айни вақтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг тафсилотларини ўрганмоқда.

Фавқулодда хизматлар тарқатган суратларда мактаб ҳудудига бир нечта тез ёрдам экипажлари етиб келгани, ўқувчилар эса хавфсиз жойга эвакуация қилинаётгани акс этган. Кадрларда жабрланганлардан бири замбилда олиб чиқилаётгани, тиббиёт ходимлари эса бошқа ярадорларга шошилинч ёрдам кўрсатаётганини кўриш мумкин.

Ҳодиса вақтида мактабда бўлган гувоҳлардан бири ўқ овозлари эшитилиши билан ўқувчилар синфхона ичида яшириниб олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бир муддатдан кейин полиция ходимлари бинога кириб, хоналарни текширган ва ўқувчиларни хавфсиз тарзда ташқарига олиб чиққан.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар