Тоттенхем Крициан Ромерони Арсеналга сотишни қатъиян рад этди

Тоттенхем сардори Крисиан Ромерони асосий рақиби Арсеналга сотишни қатъиян рад этди. Арсенал Уилям Салибанинг жиддий жароҳати сабаб ҳимоячи излаётган ва аввал Эзри Конса учун 60 миллион фунт стерлинглик таклифи рад этилгач, Ромерога қизиқиш билдирган эди. Тоттенхем Ромерони фақат хорижий клубларга сотишга тайёр, Атлетико Мадрид эса 28 ёшли ҳимоячини қўлга киритиш учун курашмоқда.
Англия Премер-лигасининг етакчи жамоаларидан бири бўлмиш Тоттенхем ўз сардори Крициан Ромерони асосий рақиби Арсеналга қўйиб юбориш нияти йўқлигини қатъиян билдирди. Трансфер ойнаси ёпилишига оз қолган бир пайтда Шимолий Лондон дербиси вакиллари ўртасида кутилмаган келишув амалга ошмаслиги ойдинлашди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
The Athletic нашрининг хабар беришича, Арсенал раҳбарияти ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида кутилмаганда аргентиналик марказий ҳимоячига қизиқиш билдирган. Бунга жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Уилям Салибанинг жиддий жароҳат олгани сабаб бўлган. Француз футболчиси ЖЧ баҳсларида оғриқлар билан ўйнагани боис, энди узоқ муддатга сафдан чиққан.
Ҳимоядаги муаммолар ва муваффақиятсиз уринишлар
Салибанинг сафдан чиқиши амалдаги чемпионларни трансфер бозорида фаол ҳаракат қилишга мажбур қилди. Операция талаб этилмаса-да, франциялик футболчи мавсумнинг муҳим қисмини ўтказиб юбориши аниқ. Арсенталсиз қолган Арсенал бундан олдинроқ Астон Вилла ҳимоячиси Эзри Конса учун расмий таклиф юборган эди. Бироқ Вилла клуби инглиз футболчиси учун 60 миллион фунт стерлинг талаб қилиб, таклифни рад этган.Шундан сўнг Арсенал раҳбарияти эътиборини Крициан Ромерога қаратган эди. Аммо Тоттенхем ўзининг асосий рақибига футболчи сотмаслигини қатъий маълум қилди. Клублар ўртасидаги кескин рақобат сабабли бу трансфернинг амалга ошиши мутлақо имконсиз деб баҳоланмоқда.
Ромеронинг келажаги ва Европа клублари қизиқиши
Арсенал вариантидан маҳрум бўлган Тоттенхем раҳбарияти ҳимоячини фақатгина хорижий клубларга сотишга тайёрлигини билдирган. GOAL.com маълумотига кўра, мазкур вазиятдан Атлетико Мадрид клуби унумли фойдаланишга уринмоқда. Испания гранди 28 ёшли марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун курашни давом эттирмоқда.Аввалроқ Тоттенхем Италиянинг Интер клуби билан футболчи трансфери бўйича 40 миллион евро (34 миллион фунт) миқдоридаги келишувга эришгани хабар қилинган эди. Бироқ Ромеронинг А Серия клуби билан шахсий шартнофа шартларини ҳамон келишиб улгурмагани бошқа даъвогарларга имконият қолдирмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тоттенхем раҳбарияти Крициан Ромеронинг эҳтимолий кетишига олдиндан тайёргарлик кўриб қўйган. Шимолий Лондон клуби трансфер ойнаси давомида ҳимоя чизиғини сезиларли даражада мустаҳкамлашга улгурди:
- Брайтон клубидан Ян-Паул ван Ҳеке 52 миллион фунт эвазига харид қилинди
- Борнмут сафидан Маркос Сенеси эркин агент сифатида жамоага қўшилди






























Изоҳлар 0
…