ППХ ходимининг жасорати: Тошкентда чўкаётган 13 ёшли бола қутқарилди

ППХ ходимининг жасорати: Тошкентда чўкаётган 13 ёшли бола қутқарилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида хизмат вазифасини бажараётган ППХ ходими Расул Жўраев чўкаётган 13 ёшли болани қутқариб қолишга муваффақ бўлди.

Маълум қилинишича, у Бўрижар каналида сув оқимида ёрдамга муҳтож бўлиб қолган болани пайқаб, бир зум ҳам иккиланмай ўзини сувга ташлаган. Яқин атрофдаги яна бир фуқаро билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бола сувдан соғ-саломат олиб чиқилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан масъул хизматлар етиб келган. Дастлабки маълумотларга кўра, болага зарур ёрдам кўрсатилган ва унинг ҳаётига хавф йўқлиги билдирилмоқда.

ППХ ходимининг жасорати ва фидойилиги ижтимоий тармоқларда ҳам эътироф этилиб, кўплаб фойдаланувчилар унинг тезкорлиги туфайли яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинганини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар