Лондонда ўғрилар банкоматни машина ёрдамида қўпориб олиб кетишди

Лондонда ўғрилар банкоматни машина ёрдамида қўпориб олиб кетишди

Ижтимоий тармоқларда Лондонда содир бўлган ўғрилик акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кадрларда устида қора капюшонли кийим, оёғида кулранг шим бўлган эркак банкоматга узун арқонни боғлаётгани тасвирланган. Арқоннинг иккинчи учи эса автомобилга маҳкамланган.

Шундан сўнг автомобил ҳаракатга келиб, банкомат куч билан жойидан қўпориб олинади. Ўғрилар банкоматни машина ортидан судраб, воқеа жойидан тезда қочиб кетган.

Haber нашри хабарига кўра, воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов ҳаракатларини бошлаган. Ҳозирда кузатув камералари ёзувлари ўрганилиб, гумонланувчиларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар