Паспорт билан сотиладиган Darry Ring узуги неча пул?

Darry Ring заргарлик бренди дунёдаги энг ғайриоддий никоҳ узукларидан бирини яратди. Унинг асосий шарти шундаки, бу узукни эркак киши фақат бир марта ва фақат битта инсон учун харид қилиши мумкин. Агар танлов амалга оширилса, иккинчи бор узук сотиб олиш имконияти берилмайди.
Харид жараёни оддий эмас. Мижоз паспорт ва шахсий маълумотларини тақдим этади, сўнгра жуфтлик «абадий муҳаббат шартномаси»ни имзолайди. Бу ҳужжат узукнинг фақат бир инсонга бағишланганини тасдиқлайди ва махсус сертификат билан мустаҳкамланади.
Бренд жорий қилган тизим шу қадар қатъийки, ҳозиргача ҳеч ким уни четлаб ўта олмаган. Ҳатто ўнлаб йиллар ўтганидан кейин ҳам иккинчи Darry Ring'ни харид қилиш мумкин эмас.

Узукларнинг нархи тахминан 1300 доллардан бошланади. Йирик бриллиантлар билан безатилган ва мураккаб дизайнга эга моделлар эса 3000 доллар ва ундан юқори баҳоланади.
Бренднинг таъкидлашича, Darry Ring'нинг ҳақиқий қиймати олмосида эмас, балки унинг маъносидадир. Бу шунчаки безак эмас, балки бутун умрга берилган ваъда, садоқат ва ягона муҳаббатнинг рамзи ҳисобланади.
Айни пайтда Darry Ring бутун дунёда самимият, содиқлик ва ўз сўзида туришнинг тимсоли сифатида оммалашиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…