Полшада уч эркак 5-қаватдан тушаётган қизчани қутқариб қолди
1 дақиқа ўқиш225

Полшанинг Ломжа шаҳрида уч эркак 5-қаватдаги балкондан тушиб кетиш хавфи остида қолган 4 ёшли қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди.
Воқеа вақтида қўшнилар кўп қаватли уйнинг 5-қаватидаги балкон четида осилиб турган қизчани кўриб қолган. Қутқарувчилар етиб келишини кутиб ўтирмаган эркаклар дарҳол пастга тушиб, уни тутиб қолиш учун зарур чораларни кўрган.
Воқеа кузатув камерасига ҳам муҳрланган. Тасвирларда уч эркак бинонинг тагида адёлни ёйиб, қизча қулаб тушганида уни тутиб қолишга муваффақ бўлгани акс этган.
Уларнинг тезкор ва жасоратли ҳаракати туфайли қизча жиддий жароҳатланишдан омон қолган. Полиция маълумотларига кўра, эркакларнинг тезкор ҳаракати қизнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…