АҚШда 130 йиллик иссиқлик рекорди янгиланиб, тарихий кўрсаткич қайд этилди

1 дақиқа ўқиш156
АҚШда 130 йиллик иссиқлик рекорди янгиланиб, тарихий кўрсаткич қайд этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг қуйи 48 штатида 2026 йил июл ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлиб, ўртача ҳарорат 24,94 даражани ташкил этди ва 1936 йил июлида ўрнатилган рекорд янгиланди.
  • АҚШда метеорологик кузатувлар бўйича тизимли маълумотлар 1895 йилдан юритилади, 48 штатнинг ҳар бирида июл ойидаги ўртача ҳарорат ХХ асрдаги кўрсаткичдан камида 1 даража Фаренгейт, яни қарийб 0,6 даража Селсий юқори бўлди.

АҚШнинг қуйи 48 штатида 2026 йил июль ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди. Ўртача ҳарорат 24,94 даражани ташкил этиб, 1936 йил июлида ўрнатилган аввалги рекордни янгилади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Маълумотларга кўра, июль ойида қуйи 48 штат ҳудудидаги ўртача ҳарорат 76,89 даража Фаренгейт, яъни 24,94 даража Цельсийга етган. АҚШда метеорологик кузатувлар бўйича тизимли маълумотлар 1895 йилдан буён юритиб келинади.

Қизиғи, Аляскада ҳаво одатдагидан бироз салқинроқ кузатилганига қарамай, қуйи 48 штатнинг барчасида июль ойи меъёрдан иссиқ келган. Энг юқори ҳарорат кўрсаткичлари Тоғли Ғарб, Жануби-ғарбий, Шимолий текисликлар ва Жануби-шарқий ҳудудларда қайд этилган.

Шунингдек, 48 штатнинг ҳар бирида июль ойидаги ўртача ҳарорат XX асрдаги ўртача кўрсаткичдан камида 1 даража Фаренгейт, яъни қарийб 0,6 даража Цельсий юқори бўлган.

Тунда ҳам ҳаво одатдагидан иссиқ бўлган

Мутахассисларнинг таъкидлашича, рекорд даражадаги иссиқликнинг асосий сабабларидан бири тунги ҳароратнинг юқорилиги бўлган. Яъни нафақат кундузги, балки тунги вақтдаги ҳаво ҳарорати ҳам меъёрдан юқори бўлиб, июль ойида тунги энг паст ҳароратлар бўйича ҳам рекорд натижа қайд этилган.

Йел университети иқлимшуноси Жефф Мастерснинг сўзларига кўра, 2026 йил июлида кузатилган иссиқлик ҳатто 1930-йиллардаги “Чанг бўронлари даври”да қайд этилган рекорд кўрсаткичлардан ҳам ошиб кетган.

Мутахассис бу ҳолатни иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиддий муаммолардан бири сифатида баҳоламоқда. Рекорд даражадаги ҳарорат АҚШда иқлимдаги узоқ муддатли ўзгаришлар тобора яққол намоён бўлаётганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?