Учувчилардан бири наркотик таъсирида самолётни бошқаргани аниқланди

Учувчилардан бири наркотик таъсирида самолётни бошқаргани аниқланди

Ҳиндистоннинг Air India авиакомпаниясига тегишли самолёт парвоз вақтида кутилмаганда қарийб 90 метрга пастлаган. Дастлаб бунга турбулентлик сабаб бўлгани тахмин қилинган. Бироқ кейинчалик самолёт учувчиларидан бири парвоз вақтида наркотик таъсирида бўлгани аниқланган.

Ҳодиса 4 август куни Пхукет–Нью-Деҳли йўналишида парвоз қилаётган Airbus A320neo самолётида юз берган. Самолётнинг кескин пастлаши оқибатида 20 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси жароҳатланган. Улардан 17 нафари шифохонага олиб кетилган.

Вазият янада жиддий тус олиши мумкин эди, бироқ иккинчи учувчи ўз вақтида бошқарувни қўлга олган. У самолётни назоратга олиб, уни хавфсиз тарзда Нью-Деҳлига қўндирган.

Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳиндистон авиация вазирлиги воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар