Эрини ўлдирган ҳомиладор аёл судда тўлиқ оқланди

1 дақиқа ўқиш480
Эрини ўлдирган ҳомиладор аёл судда тўлиқ оқланди

Олмаота вилоятида йиллар давомида оилавий зўравонликдан азият чеккан ҳомиладор аёл эрининг ўлими билан боғлиқ иш бўйича судда тўлиқ оқланди. Суд ҳайъати аёлнинг қилмишини қасддан одам ўлдириш сифатида баҳоламади.

Бу ҳақда қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дина Тансари ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Судда маълум бўлишича, аёл турмуш ўртоғи томонидан узоқ вақт давомида мунтазам калтакланган. Ҳатто айрим ҳолатларда эри уни қўлида чақалоғи билан қишнинг совуқ кунларида кўчага ҳайдаб юборган. Аввалги ҳомиладорлиги вақтида ҳам эркак аёлга оғир жароҳатлар етказгани аниқланган.

Фожиали воқеадан олдин эса аёл эрининг хиёнатидан хабар топган. Бундан ғазабланган эр яна хотинига қўл кўтарган. Вазият кескинлашиб кетгач, аёл ўз ҳаёти ва қорнидаги фарзандини ҳимоя қилиш мақсадида эрига пичоқ билан зарба берган. Оқибатда эркак вафот этган.

Аёл ўша пайтда ҳомиладор бўлиб, унинг туғруқ санаси 15 августга белгиланган эди.

Суд ҳайъати ишдаги барча ҳолатларни, жумладан, аёлнинг йиллар давомида зўравонликка дуч келгани ҳамда фожиа вақтида ўзини ва ҳомиласини ҳимоя қилишга уринганини инобатга олди.

Якунда суд ҳайъати аёлни жиноятда айбдор деб топиш учун асослар етарли эмас, деган хулосага келди ва уни тўлиқ оқлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?