Венесуэла пойтахтида қутқарув амалиёти пайтида кучли газ портлаши юз берди
1 дақиқа ўқиш204

Венесуэла пойтахти Каракасда зилзиладан кейин вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда кучли газ портлаши содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нечта қутқарувчи турли даражада тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Портлашдан кейин ҳудудга қўшимча фавқулодда хизматлар ва тиббий бригадалар жалб этилди. Мутахассислар атрофдаги биноларда газ сизиб чиқиши хавфи бор-йўқлигини текширмоқда.
Ҳозирча портлашнинг аниқ сабаби ва жабрланганлар сони ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Вайроналарни тозалаш ишлари хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…