Ўғлини атайлаб камбағал қилиб тарбиялаган миллиардер: сабаби ҳайратланарли!

Ўғлини атайлаб камбағал қилиб тарбиялаган миллиардер: сабаби ҳайратланарли!

Хитойда миллиардер ота ўғлини бойликка ўрганиб қолмаслиги учун йиллар давомида ўзини камбағал қилиб кўрсатгани ҳақидаги воқеа интернетда катта шов-шувга сабаб бўлди.

“Компаниямиз қарзга ботган”

“Mala Prince” аччиқ снеклар бренди асосчиси, 51 ёшли Чжан Юй Дун компаниясига ўғли Чжан Сзи Лу туғилган йили асос солган.

Бироқ у ўғлига компания оғир молиявий аҳволда эканини, катта қарзлари борлигини айтиб келган. Натижада йигит оддий квартирада яшаб, арзон мактабда ўқиган ва ўзини камбағал оилада улғаяяпман деб ўйлаган.

Ота-онаси пулни тежаб бергани сабабли, у оиласининг ҳақиқий бойлигидан бутунлай бехабар бўлган.

Университетни тамомлагач, йигит ҳатто оиласининг қарзларини тўлашга ёрдам бериш учун ойига 800 доллар атрофидаги оддий иш излай бошлаган.

Шу пайтда отаси унга ҳақиқатни айтган: компания йилига қарийб 83 миллион доллар даромад келтирган.

Бундан ташқари, миллиардер ўғлига 1,4 миллион долларлик ҳашаматли вилла совға қилган.

Отанинг айтишича, унинг мақсади ўғлини тайёр бойликка суяниб қолишдан асраш, уни меҳнатсевар ва камтар қилиб тарбиялаш бўлган.

Сизнингча, ота тўғри йўл тутганми?

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар