Telegram .грам домен зонаси учун ариза топширди

Telegram .грам домен зонаси учун ариза топширди

Telegram .грам домен зонаси учун ИКАНН га ариза топширди. Агар ариза маъқулланса, Telegram фойдаланувчилари yourname.gram кўринишида ўз шахсий иккинчи даражали доменларига эга бўлиши мумкин, деб хабар беради Павел Дуровнинг Х саҳифаси.

Дуровга кўра, бу имконият Telegram экотизими ичида веб-сайт очишни соддалаштиради. Фойдаланувчилар Telegram да жойлаштирилган интерактив сайтларини битта буйруқ орқали созлаши мумкин бўлади.

ИКАНН янги юқори даражали доменлар бўйича 2026 йилги ариза қабул қилиш жараёнини 30 апрель куни очган. Ташкилот маълумотида гТЛД, яни генерик топ-левел домаин веб-манзилда охирги нуқтадан кейин келадиган қисм экани тушунтирилган. Масалан, .cом, .орг каби домен зоналари шу тоифага киради.

ИКАНН маълумотига кўра, 2026 йилги дастур бизнеслар, жамоалар, ҳукуматлар ва бошқа ташкилотларга ўз рақамли идентификаторини яратиш имконини беради. Аввалги йирик ариза қабул қилиш босқичи 2012 йилда бўлган ва ўшанда 1 200 дан ортиқ янги домен зонаси жорий этилган.

Ҳозирча .грам домен зонаси тасдиқлангани ҳақида расмий қарор эълон қилинмаган. Ариза ИКАНН томонидан маъқуллансагина, Telegram ушбу домен зонасини ишга тушириши ва фойдаланувчилар учун очиши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар