Қариялар уйида базм уюштирган блогер буви интернет қаҳрамонига айланди

96 ёшли блогер Лиллиан Дрозняк АҚШдаги қариялар уйида ташкил қилаётган базмлари билан интернетда машҳур бўлди. Бироқ унинг шовқинли зиёфатлари муассаса раҳбариятига маъқул келмаган.
Аёл дўстлари билан тез-тез йиғилиб, баланд мусиқа остида вақт ўтказади. Зиёфатларда спиртли ичимликлар ҳам бўлиши айтилмоқда. Лиллиан бу жараёнларни видеога олиб, ижтимоий тармоқларда мухлислари билан бўлишади.
Қариялар уйи маъмурияти унга тартибни бузмаслик ҳақида сўнгги огоҳлантиришни берган. Бундай ҳолатлар давом этса, аёлнинг муассасада қолишига рухсат берилмаслиги мумкин.
Лиллиан эса берилган хатни йиртиб ташлаган. У ёшига қарамай, ҳаётини бошқалар белгилаб бермаслигини ва ўзи хоҳлаган тарзда яшашини айтган.
Бу воқеа тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинди. Айримлар унинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар қариялар уйидаги умумий тартиб ҳам ҳисобга олиниши кераклигини ёзган.































Изоҳлар 0
…