Жаҳонгир Отажонов яна уйлангани ва ота бўлганини тасдиқлади (видео)

Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор оила қургани ва фарзандли бўлгани ҳақидаги видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Санъаткор "Лазизашокуз" лойиҳаси бошловчиси Лазиза Тоймуҳамедова билан суҳбатда шахсий ҳаётига оид айрим саволларга жавоб берди.
Суҳбат давомида журналист хонандага:
— "Уйланибсиз, нега тўйингизга чақирмадингиз?" — дея ҳазиломуз мурожаат қилди.
Жаҳонгир Отажонов эса:
— "Тўй қилмадик, шунчаки никоҳ ўқитдик," — дея жавоб берди.
Шунда Лазиза Тоймуҳамедова:
— "Майли, ҳеч бўлмаса табриклаб, совға-салом билан борардим," — дея кулиб қўшимча қилди.
Бунга хонанда:
— "Худо хоҳласа, ҳали чақирамиз," — дея жавоб қайтарди.
Суҳбат давомида Лазиза Тоймуҳамедова санъаткорни фарзандли бўлгани билан ҳам табриклади.
— "Чақалоқли бўлибсиз, табриклайман!" — деган тилакларга Жаҳонгир Отажонов "Раҳмат", дея миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг бошловчи чақалоққа қандай исм қўйилгани билан қизиқди. Хонанда фарзандига Афра исми берилганини маълум қилди.
— "Бу исмнинг маъноси нима?" — деган саволга эса санъаткор:
— "Тупроқ деган маънони англатади," — дея қисқа жавоб берди.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар Жаҳонгир Отажоновни оиласидаги қувончли воқеа билан самимий табриклаб, қизалоғига қўйилган Афра исмини чиройли ва ўзига хос танлов дея эътироф этишди.






























Изоҳлар 0
…