Францияда чегирмадаги кондиционерлар учун харидорлар муштлашди

Францияда чегирмадаги кондиционерлар учун харидорлар муштлашди

Францияда кузатилаётган аномал жазирама сабаб совутиш воситаларига талаб кескин ошиб кетди. Натижада мамлакатнинг Нантерре шаҳридаги йирик савдо дўконларидан бирида кутилмаган тартибсизлик юзага келди.

Маълум бўлишича, дўкон маъмурияти 200 минг дона кондиционер ва вентиляторни чегирма нархида сотувга чиқаришини эълон қилган. Бу хабар тарқалиши билан минглаб харидорлар тонг саҳардан савдо нуқтаси олдига йиғилди.

Дўкон эшиклари очилгач, харидорлар арзонлаштирилган маҳсулотларни биринчи бўлиб қўлга киритиш учун бир-бирини итариб, айрим ҳолатларда муштлашиб ҳам кетган. Оқибатда навбатларда тартибсизликлар юзага келиб, савдо жараёни бир муддат издан чиққан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда одамларнинг кондиционер ва вентиляторларни олиш учун бир-бири билан курашаётгани, узун навбатлар ва дўкон ичидаги саросима яққол акс этган. Мазкур тасвирлар қисқа фурсатда миллионлаб томошаларни йиғиб, интернет фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Odamlar do'kon ichida bir-birlari bilan janjallashmoqda va tartibsizlik yuzaga kelgan.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар