2028 йилда Samsung илк сузувчи маълумотлар марказларини тақдим этади

1 дақиқа ўқиш392
2028 йилда Samsung илк сузувчи маълумотлар марказларини тақдим этади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Samsung компанияси 2028 йилнинг иккинчи чорагида ўзининг илк сузувчи маълумотлар марказларини ишга туширишни режалаштирмоқда.
  • Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Samsung Ҳеавй Индустриес Грециянинг Капитал кемасозлик компанияси ва Буюк Британиянинг Ллойдъс Регистер классификация жамияти билан меморандум имзолаган.
  • Шунингдек, жорий йилнинг май ойида компания АҚШнинг Моустериан Корпоратион (M3) билан ҳамкорлик шартномасини тузган эди.

Samsung компанияси 2028 йилнинг иккинчи чорагида ўзининг илк сузувчи маълумотлар марказларини (дата-марказларини) ишга туширишни режалаштирмоқда. Компания мазкур инновацион лойиҳа орқали маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида янги босқични бошлашни мақсад қилган.

Datacenter Dynamics нашрининг хабар беришича, Samsung Heavy Industries аллақачон бир нечта истиқболли лойиҳалар устида фаол иш олиб бормоқда. Компания яқин вақт ичида ана шундай сузувчи дата-марказларни барпо этиш бўйича дастлабки буюртмаларни қабул қилишни кутмоқда.

Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида Samsung Heavy Industries Грециянинг Capital кемасозлик компанияси ҳамда Буюк Британиянинг Lloyd’s Register классификация жамияти билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳамкорлик келишувига мувофиқ, Samsung технологик платформани ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Capital компанияси лойиҳалар ва инвесторларни жалб қилиш ишларини олиб боради. Lloyd’s Register эса назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва техник талабларни мувофиқлаштиришда кўмаклашади.

Халқаро ҳамкорлик ва инновацион ечимлар

Бундан ташқари, шу йилнинг май ойида Samsung Heavy Industries АҚШнинг Mousterian Corporation (M3) компанияси билан ҳам ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Ушбу келишув саноат миқёсидаги сузувчи маълумотлар марказларини биргаликда ишлаб чиқишга қаратилган. Қайд этилишича, M3 компанияси асосчилари аввал ҳам Nautilus сузувчи дата-маркази лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Айни пайтда жаҳондаги кўплаб технологик компаниялар сузувчи инфратузилма лойиҳаларига катта қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар фикрича, қуруқликда ер майдонларининг тобора камайиб бораётгани ва уларнинг нархи ошиб кетиши сабабли бундай объектлар келажакда анъанавий дата-марказларга нисбатан анча тежамкор ва самарали ечим бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?