Кит болалари сув остида қандай озиқланади? (видео)

1 дақиқа ўқиш387
Кит болалари сув остида қандай озиқланади? (видео)

Китлар балиқлар каби тухум қўйиб кўпаймайди. Улар сутэмизувчилар ҳисобланади, яъни болаларини тирик туғади ва она сути билан озиқлантиради. Энг қизиқ жиҳати шундаки, кит болаларининг эмизилиши ҳам сув остида амалга ошади.

Эмизиш вақтида кит боласи лаблари билан она сут безини маҳкам ушлаб туради. Она кит эса махсус кучли мушаклари ёрдамида сутни боланинг оғзига пуркаб беради. Шу сабабли сутнинг денгиз сувига аралашиб, тарқалиб кетиши камаяди.

Кит сути оддий сутдан анча қуюқ бўлиб, таркибида 35–50 фоизгача ёғ бўлиши мумкин. Юқори ёғ миқдори туфайли сут сувда тез эриб кетмайди ва кит боласи қисқа вақт ичида катта миқдорда энергия олади.

Бу эса уларнинг жуда тез ўсишига ёрдам беради. Айрим йирик кит турларининг болалари кунига 40–90 килограммгача вазн қўшиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?