«Аёл» сериали ортидаги 7 йиллик можаро ошкор бўлди

1 дақиқа ўқиш297
«Аёл» сериали ортидаги 7 йиллик можаро ошкор бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Аёл» сериалида Нисан образини ижро этган Кубра Сузгун ва унинг отаси Серкан Сузгун 7 йил аввал бошланган ҳуқуқий можаро юзасидан ёрдам сўради.
  • Можаро Кубранинг болаликдаги суратлари рекламаларда рухсациз ишлатилгани ҳақидаги даъволар ва шу масала бўйича суд жараёни билан боғлиқ.
  • Сериалда Кубранинг онаси ролини ижро этган Ўзге Ўзпиринчжи адвокат Наил Гёненлини тавсия қилганини, кейинги жараёнларга аралашмаганини айтди.

Туркиянинг машҳур «Аёл» (Kadın) сериалида Нисан образини ижро этган Кубра Сузгуннинг 7 йил аввалги воқеалар юзасидан қилган мурожаати яна кун тартибига чиқди. Ёш актриса ва унинг отаси Серкан Сузгун ҳуқуқий жараён билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келганини айтиб, ёрдам сўраган.

Кубра Сузгун ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеомурожаатида оиласи билан узоқ вақт давомида оғир босим ва қўрқув остида яшаганини таъкидлаган. У бу жараён ортида турли шахслар ва ҳуқуқий масалалар турганини айтиб, давлат раҳбариятидан ёрдам сўраган.

Воқеа марказида «Аёл» сериалида Кубранинг онаси образини ижро этган Ўзге Ўзпиринчжи ҳам бор. Ўзпиринчжининг маълум қилишича, 2017–2019 йилларда сериал суратга олинаётган пайтда Кубранинг отаси ундан адвокат тавсия қилишни сўраган. Шундан сўнг у оилани ўз адвокати Наил Гёненли билан боғлаган, холос. Актриса кейинги суд жараёнларига ҳеч қандай тарзда аралашмаганини билдирган.

Ўзпиринчжи сўнгги қарийб 7 йил давомида ўзига, оиласига ва яқинларига нисбатан ёлғон айбловлар, туҳмат, таҳдид ва ҳақоратлар бўлаётганини билдириб, бу ҳолатни афсус ва ҳайрат билан кузатаётганини маълум қилганди.

Мазкур можаро аслида Кубра Сузгуннинг болалик давридаги суратлари рекламаларда рухсатсиз ишлатилгани ҳақидаги даъволар ва шу масала бўйича бошланган суд жараёни билан боғлиқ экани турк ОАВларида қайд этилган. Сузгуннинг отаси суд жараёнида адвокат Наил Гёненли ва бошқа шахслар билан боғлиқ жиддий эътирозларни илгари сурган. Бироқ бу даъволар бўйича томонларнинг позициялари бир-биридан кескин фарқ қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?