Виржил ван Дейк Ливерпулнинг янги иқтидорига маслаҳат берди

Виржил ван Дейк 18 ёшли Ифеанйи Ндуквега келгуси ижара даврини профессионал ўсиши учун муҳим таълим босқичи сифатида қабул қилишни маслаҳат берди. Ндукве мавсумолди йиғинларида яхши таассурот қолдирган, бироқ иш визаси талаблари бўйича керакли 15 очкони тўплай олмагани сабабли Ливерпул сафида дарҳол ўйнай олмайди.
Ливерпул жамоаси сардори Виржил ван Дейк клубнинг ёш ҳимоячиси Ифеанйи Ндуквега келгуси ижара даврини муҳим таълим босқичи сифатида қабул қилишни маслаҳат берди. Ўн саккиз ёшли австриялик футболчи мавсумолди йиғинларида ўзини кўрсатган бўлса-да, расмий ўйинларда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
The Athletic нашри хабар қилишича, Австриянинг Аустриа Виен клубидан келиб қўшилган ёш марказий ҳимоячи АҚШдаги йиғинлар чоғида мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирди. У Сандерленд, Рекшем, Лидс Юнайтед ва Монако жамоаларига қарши баҳсларда ишончли ўйин кўрсатди.
Лицензия муаммоси ва ижара варианти
Ифеанйи Ндуквенинг Ливерпул сафида дарҳол тўп сура олмаслигининг асосий сабаби Англия футбол ассоциациясининг иш визаси учун қўйиладиган талаблари билан боғлиқ. Қоидаларга кўра, футболчи маълум кўрсаткичлар бўйича 15 очко тўплаши керак, бироқ ёш ҳимоячи ҳозирча бу чегарага етмаган.Шу сабабли клуб раҳбарияти футболчини бошқа жамоага ижаринга беришни режалаштирмоқда. Виржил ван Дейкнинг фикрича, бу ҳолат ёш футболчининг профессионал ўсиши ва келгусида асосий таркибда ўрнашиб олиши учун муҳим қадам бўлади.
Европа клубларидан қизиқиш кучли
Ҳозирги вақтда Ндукве учун Европанинг бир нечта жиддий даъвогарлари кураш олиб бормоқда. Манбага кўра, Германия Бундеслигаси, Португалия ҳамда Дания чемпионати вакиллари ўн саккиз ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.Агар футболчи кучлироқ чемпионатга йўл олса, у керакли очко балларини тезроқ тўплаши ва 2027 йилда Ливерпулга тўлақонли қайтиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу эса унинг келажакдаги фаолияти учун замин яратади.
Жамоадаги бошқа ўзгаришлар
Шунингдек, Виржил ван Дейк Ливерпулнинг базасидаги бошқа янги футболчилар ҳақида ҳам гапириб ўтди. Хусусан, жамоага қўшилган янги ўйинчилар ва жароҳатидан қутулиб бораётган Жеремй Жакқуетнинг ҳолатига тўхталиб ўтди.Сардорнинг таъкидлашича, у Жакқует билан суҳбатлашган ва тез орада ёш ҳимоячи умумий гуруҳ машғулотларига қайтишига умид қилмоқда. Ливерпул мураббийлар штаби мавсум давомида таркиб чуқурлигини таъминлаш учун барча ёш истеъдодларни назоратда тутмоқда.






























Изоҳлар 0
…