Сунъий интеллектга ишонган фермер 10 гектар ҳосилидан айрилди

1 дақиқа ўқиш213
Сунъий интеллектга ишонган фермер 10 гектар ҳосилидан айрилди

Хитойда 67 ёшли фермер сунъий интеллект тавсиясига амал қилиб, қарийб 10 гектарлик кунжут ҳосилидан айрилди. Бу ҳақда маҳаллий Ctwant нашри хабар берди.

Анхой провинциясида яшовчи фермер бир йилдан буён экин экиш, ўғитлаш ва пестицидлардан фойдаланиш бўйича сунъий интеллектдан маслаҳат олиб келган. Июль ойида у кунжут даласидаги бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш усулини сўраган.

Сунъий интеллект унга бир нечта препаратдан фойдаланишни тавсия қилган. Фермер эса агрономлар билан маслаҳатлашмасдан, тавсия қилинган воситалар билан далага ишлов берган. Бир кун ўтиб, кунжут кўчатлари ҳам бегона ўтлар сингари қуриб, нобуд бўла бошлаган.

Мутахассислардан бири препаратлардан асосан соя далаларидаги кенг баргли бегона ўтларга қарши фойдаланилишини аниқлаган. Шу сабабли уни кунжут майдонига тўлиқ қўллаш мумкин бўлмаган.

Бу ҳолат сунъий интеллект тавсияларини мутахассис маслаҳатисиз сўзсиз амалга ошириш хавфли бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Шу билан бирга, сунъий интеллект илм-фанда катта имкониятлар очмоқда. Аввалроқ Стенфорд университети олимлари Evo 2 модели ёрдамида E. coli бактерияларини йўқ қилишга қодир янги бактериофагларни яратган эди.

СИ ёрдамида геномларни лойиҳалаш келажакда янги дори воситаларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин. Бироқ бу технология билан бир қаторда биохавфсизлик ва биологик таҳдидлардан ҳимояланиш масалалари ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?