Боланинг хатти-ҳаракатлари сабаб парвоз бекор қилинди

1 дақиқа ўқиш115
Боланинг хатти-ҳаракатлари сабаб парвоз бекор қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Канадада ёш бола хавфсизлик камарини тақишдан бош тортгани сабабли Портер Аирлинес авиакомпаниясининг Викториядан Торонто шаҳрига учиши керак бўлган рейси бекор қилинди.
  • Воқеа 6 август куни содир бўлиб, экипаж самолётни терминалга қайтарди ва бола ҳамда унинг ота-онасини бортдан туширди.
  • Натижада барча йўловчилар кейинги кунги парвозга қайта рўйхатдан ўтказилди.
  • Болалар авиацияси хавфсизлиги бўйича эксперт Лиа Тусо экипаж қарорини тўғри деб баҳолади.

Канадада йўловчи самолёти бортидаги ёш бола хавфсизлик камарини тақишдан бош тортгани сабабли рейс бекор қилинди. Натижада барча йўловчилар кейинги кунги парвозга қайта рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Воқеа 6 август куни Porter Airlines авиакомпаниясининг Викториядан Торонто шаҳрига учиши керак бўлган самолётида содир бўлган. Парвозга тайёргарлик вақтида бола ўриндиғида тик турган ва хавфсизлик камарини тақишдан бош тортган.

Боланинг ота-онаси ва экипаж аъзолари уни камар тақишга кўндиришга уринган, аммо у бунга рози бўлмаган. Шундан сўнг экипаж самолётни терминалга қайтариб, бола ва унинг ота-онасини самолётдан туширган.

Авиакомпания бундай хавфсизлик талаблари бажарилмаган ҳолатда самолётнинг парвоз қилиши мумкин эмаслигини билдирди. Рейс кечиккани сабабли самолёт ярим тунга қадар парвоз қила олмай, барча йўловчилар кейинги кунги рейсга жойлаштирилди.

Мутахассис қарорни тўғри деб баҳолади

Болалар авиацияси хавфсизлиги бўйича эксперт Лиа Тусо экипажнинг қарорини тўғри деб ҳисоблади. Унинг таъкидлашича, хавфсизлик камарини тақмаган бола кучли турбулентликда, айниқса самолёт кўтарилаётган ёки қўнаётган пайтда, ўз ўрнидан силжиб кетиб, ўзига ва бошқа йўловчиларга хавф туғдириши мумкин.

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда турли мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар ота-оналар фарзандини қатъийроқ назорат қилиши кераклигини айтган бўлса, бошқалар болалар самолётдан қўрқиши ёки камар тақишга қийналиши мумкинлигини таъкидлади.

Йўловчилардан бири Арие Козучнинг айтишича, бола безовталик қилмаган, аксинча, қўрқиб кетгандек кўринган. У ҳатто ўриндиқ остига яширинган ва экипаж уни камар билан боғлашга уринганида яна ўша ерга сирғалиб кирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?