97 ёшли кампир Ҳиндистонда селдан банан солида қутқарилди

2 дақиқа ўқиш160
97 ёшли кампир Ҳиндистонда селдан банан солида қутқарилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ҳиндистоннинг Ассам штатида 97 ёшли Локада Дуарҳни кучли тошқин вақтида оила аъзолари банан таналаридан ясаган вақтинчалик сол ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқди.
  • 19 июл куни сув Чаринг қишлоғини босганда, Локадани келини Борнали Баруа ва унинг турмуш ўртоғи 90–120 сантиметр чуқурликдаги кучли оқимдан бир соат ичида вақтинчалик бошпанага етказди.

Ҳиндистоннинг Ассам штатида кучли тошқинлар пайтида 97 ёшли Локада Дуарҳни оила аъзолари банан таналаридан ясалган оддий сол ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқишди.

19 июль куни ярим тунда сув Чаринг қишлоғини босиб келганида, деярли ётоқдан тура олмайдиган Локадани олиб чиқиш учун на қайиқ, на қутқарувчилар ва на ёрдам берадиган қўшни бор эди. Шунда уни келини Борнали Баруа ва турмуш ўртоғи банан таналаридан ясалган вақтинчалик солга жойлаштириб, кучли оқим орасида бошпана томон олиб кетишди.

Сув 90–120 сантиметр чуқурликда бўлиб, оқим шу қадар кучли эдики, улар бир-бирининг қўлидан ушлаб, таёқлар ёрдамида аста-секин ҳаракатланишга мажбур бўлган. Бир соатдан сўнг учаласи миллий автомагистрал бўйида ташкил этилган вақтинчалик бошпанага етиб борган.

Тошқинлар нафақат уларнинг уйини, балки Борнали Баруанинг йиллар давомида меҳнат қилиб яратган хўжалигини ҳам вайрон қилган. У илгари журналист бўлиб ишлаган, 2016 йилда чорвачилик билан шуғуллана бошлаган ва 2019 йилда Ассамнинг “Энг яхши чорвадор фермери” деб топилган.

Унинг хўжалигида қарийб 300 та эчки, 500 та ўрдак, 1 000 та товуқ ва балиқлар бор эди. Тошқин оқибатида у чорвасининг катта қисмидан, жумладан 300 та ўрдак, 300 та товуқ ва кўплаб эчкиларидан айрилди. Шунингдек, озуқа тайёрлаш машинаси, мебель, ноутбуклар, транспорт воситалари ва оилавий китоблар коллекцияси ҳам зарар кўрди.

Ассамда тошқинлар одатий ҳодиса бўлса-да, мутахассислар сўнгги йилларда уларнинг частотаси, кучлилиги ва кўлами тарихий меъёрлардан ошиб бораётганини таъкидламоқда. Бунга кучли ёғингарчилик, дарёларга чўкмалар тушиши, ўрмонларнинг қисқариши, тоғларни кесиш ва сув тошқинларига етарлича мослаштирилмаган инфратузилма сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Баруа оиласи 10 кун давомида вақтинчалик бошпанада яшади. У ерда бир неча кун электр ва мобиль алоқа ҳам бўлмаган. Шунга қарамай, нотаниш инсонлар ҳам оилага ёрдам бериб, озиқ-овқат тайёрлаш, тозалаш ва тирик қолган эчкиларга қарашда кўмаклашган.

Ҳозир Борнали ва оиласи вайрон бўлган уйи яқинидаги қўшниси хонадонида яшамоқда. Улар уйига қайтишни режалаштирмоқда. Борнали эса қишлоқни тарк этмоқчи эмас.

У келажакда кучли ёғингарчилик яна такрорланса, уй пойдеворини баландроқ қилиш, хавфсиз жой сифатида махсус платформа қуриш ҳамда озиқ-овқат ва ичимлик сувини олдиндан захиралаш кераклигини англаб етган.

“Биз тошқинлар билан бирга яшашни ўрганишимиз керак”, дейди у.v

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?