Буюк Британияда одамлар чўчқа бўлиш учун £1,200 тўлаяптими? (видео)

Буюк Британияда одамлар стрессдан халос бўлиш учун £1,200 тўлаб чўчқа каби яшайдиган “Пиг Спа” фаолият юритаётгани ҳақидаги хабар асоссиз. Тарқалган видео “Те Б@ит” сатирик комедия дастури учун суратга олинган бўлиб, ундаги “меҳмонлар” актёрлар ҳисобланади. Чаннел 4 Комедй видеони 2022 йил 27 ноябрда Буюк Британиядаги илк “Пиг Спа” ҳақидаги сатирик лавҳа сифатида эълон қилган.
Ижтимоий тармоқларда Буюк Британияда одамлар стрессдан халос бўлиш учун икки кун давомида чўчқа каби яшайдиган ноодатий “Pig Spa”га бораётгани ҳақида видео тарқалди. Унда иштирокчилар махсус кийимларда лойга ағдарилиб, тоғорадан овқатланаётгани ва чўчқага ўхшаб овоз чиқараётгани акс этган.
Видеодаги маълумотларга кўра, бундай ғайриоддий тажриба учун одамлар 1 200 фунт стерлинг (тахминан 1 620 доллар) тўлайди. Гўёки унинг мақсади иш, телефон ва кундалик мажбуриятлардан узоқлашиб, стрессни камайтиришдан иборат.
Бироқ бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. FactCheck манбалари тарқалган видеони текшириб, унинг Буюк Британиянинг “The B@it” номли сатирик комедия дастури учун суратга олинганини аниқлаган. Видеодаги “меҳмонлар” ҳам аслида актёрлар бўлган.
Channel 4 Comedy томонидан 2022 йил 27 ноябрда эълон қилинган видеонинг ўзи ҳам “Буюк Британиядаги илк “Pig Spa” тарзида сатирик лавҳа сифатида тақдим этилган.
Шу сабабли Буюк Британияда одамлар ҳақиқатан ҳам £1,200 тўлаб чўчқа бўлиб яшайдиган спа фаолият юритаётгани ҳақидаги маълумот асоссиз. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео эса кулги ва киноя асосидаги саҳналаштирилган контентдир.






























Изоҳлар 0
…