Ҳиндистонда кўлдаги “жасад” кутилмаганда тирилиб кетди (видео)

Ҳиндистоннинг Ҳанамконда шаҳрида кўлда қарийб 5 соат давомида қимирламай ётган эркак маҳалла аҳолисини саросимага солди. Уни кўрганлар эркак вафот этган деб ўйлаб, зудлик билан полицияга хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари сувдаги эркакни қирғоққа чиқариш учун қўлидан ушлаганида эса кутилмаган ҳолат юз берди — у бирдан ўрнидан туриб кетди.
Маълум бўлишича, эркак кун бўйи ишлаб, қаттиқ чарчаган. У салқинлаш мақсадида кўлга тушган ва сувда ухлаб қолган. Шу сабабли узоқ вақт қимирламай ётган.
Эркакнинг тириклиги аниқлангач, полиция ходимлари ва воқеа жойига йиғилган одамлар енгил нафас олган. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлмоқда.






























Изоҳлар 0
…