Жонли эфирдаги провокация: Қозоғистон россиялик стримерни мамлакатдан чиқариб юборди

1 дақиқа ўқиш191
Жонли эфирдаги провокация: Қозоғистон россиялик стримерни мамлакатдан чиқариб юборди

Қозоғистон шаҳарларининг ҳудудий яхлитлиги ва давлатга тегишлилигини шубҳа остига олган россиялик стример мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Стримлари полиция эътиборига тушди

Ижтимоий тармоқлар ва Twitch’да Fasoollka тахаллуси билан танилган стример июнь ойи бошида Қозоғистонга келиб, бир неча бор тўғридан тўғри эфирга чиққан.

Эфирларида у Қозоғистон, унинг фуқаролари ва маданияти ҳақида ҳақоратли ҳамда провокацион фикрлар билдирган.

Полиция унинг чиқишларини ўрганиб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берган.

Мамлакатга 5 йил киролмайди

Қозоғистон полицияси маълум қилишича, хориж фуқароси суд қарори билан жаримага тортилган ва мамлакатдан чиқариб юборилган.

Шунингдек, унга Қозоғистонга 5 йил давомида кириш тақиқланган.

Полиция хорижликлар учун мамлакат очиқ эканини, бироқ улар Қозоғистон қонунлари, фуқаролари ва умумэътироф этилган хулқ-атвор меъёрларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши шартлигини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?