Футболчи шлемини кийиб, қарийб бир соат илон билан машғулот қилди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Футболчи шлемини кийиб, қарийб бир соат илон билан машғулот қилди

АҚШнинг Арканзас штатидаги Маумелле шаҳрида мактаб футболчиси машғулот пайтида кутилмаган ва хавфли «меҳмон» билан бирга майдонда бўлганини кейинроқ билди.

Ҳодиса 6 август куни Маумелле мактабидаги футбол машғулоти вақтида содир бўлган. Ўқувчи қизиш машқларидан кейин шлеми ичида ғалати ҳаракат сезган. Шундан сўнг у бош кийимини ҳимоя мураббийига кўрсатган.

Шлемнинг ички қисми текширилганда эса унинг қопламаси ортига яширинган тахминан 60 сантиметрлик илон аниқланган. Кейинроқ мутахассислар бу илон Арканзасда учрайдиган заҳарли cottonmouth, яъни сув мокасини эканини тасдиқлаган.

Энг ҳайратланарлиси, футболчи илон шлем ичида эканини сезгунига қадар уни қарийб бир соат кийиб юрган. Шунга қарамай, илон уни чақмаган. Маумелле ҳайвонларни назорат қилиш хизмати директори Крис Дэвис футболчининг чақилишдан омон қолганини катта омад деб баҳолаган.

Илонни шлемдан чиқариш ҳам осон кечмаган. У ички қоплама орасига жойлашиб олгани учун мутахассислар уни чиқариш мақсадида шлемга сув қуйишга мажбур бўлган. Шундан кейин илон эҳтиёткорлик билан олиб чиқилиб, ҳайвонларни назорат қилиш хизмати ходимларига топширилган.

Кейин илон мактаб ҳудудидан узоқроқдаги ўрмонзорга олиб борилиб, табиат қўйнига қўйиб юборилган. Футболчи эса бошқа шлемни кийиб, машғулотни давом эттирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?