Водородли автомобил 653 км/соат тезликка чиқиб, рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш179
Водородли автомобил 653 км/соат тезликка чиқиб, рекорд ўрнатди

Британиялик машҳур пойгачи Энди Грин водород билан ишлайдиган ички ёнув двигателига эга автомобилда 653,9 км/соат тезликка эришиб, янги жаҳон рекордини қайд этди. Рекорд АҚШнинг Юта штатидаги Бонневил туз текислигида ўрнатилган.

Янги натижа аввалги 298,5 км/соатлик рекорддан икки баравардан ҳам юқори бўлди. Узунлиги 9,75 метр бўлган автомобил JCB компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг иккита водород двигатели жами 1600 от кучи ишлаб чиқаради.

Қайд этилишича, лойиҳа нафақат юқори тезликни, балки водород ёқилғисидан фойдаланадиган двигателларнинг имкониятларини намойиш этишга қаратилган. Шу жиҳатдан янги рекорд экологик тоза ёқилғилар асосидаги технологиялар учун ҳам муҳим синов бўлди.

64 ёшли Энди Грин тезлик рекордлари борасида тажрибали спортчи ҳисобланади. У 1997 йилда Thrust SSC реактив автомобилида 1228 км/соат тезликка чиқиб, овоз тўсиғини бузган. Ушбу мутлақ қуруқлик тезлиги рекорди ҳозиргача янгиланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?