Италияда “энг ёмон сиёсатчи”ни дарёга ташлашади — ўрта асрлардан қолган ғайриоддий анъана ҳануз давом этмоқда

Италияда “энг ёмон сиёсатчи”ни дарёга ташлашади — ўрта асрлардан қолган ғайриоддий анъана ҳануз давом этмоқда
Қисқача

Италиянинг Тренто шаҳрида ҳар йили июн ойида Фесте Вигилиане фестивали доирасида “Ла Тонка” номли рамзий суд ва жазо тадбири ўтказилади. Унда маҳаллий аҳоли йил давомида энг кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлган сиёсатчи ёки жамоат арбобини суд қилиб, “йилнинг энг ёмон қарорини қабул қилган” шахсни темир қафасда Адиге дарёсига рамзий равишда ғарқ қилади. Тахминан 600 йиллик анъана ХИВ–ХВИИ асрларда қўлланган жазолаш усулидан илҳомланган.

Италиянинг Тренто шаҳрида ўрта асрлардан қолган ғайриоддий анъана бугунги кунгача сақланиб қолган. Ҳар йили июнь ойида ўтказиладиган Feste Vigiliane фестивали доирасида “La Tonca” тадбири ташкил этилади.

Аввал суд қилишади, кейин дарёга ташлашади

Тадбир давомида шаҳар майдонида рамзий суд жараёни ўтказилади. Маҳаллий аҳоли судья, прокурор ва адвокат ролини бажариб, йил давомида энг кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлган сиёсатчи ёки жамоат арбобини “суд қилади”.

“Йилнинг энг ёмон қарорини қабул қилган” деб топилган шахс темир қафасга жойлаштирилиб, Адиге дарёсига рамзий равишда ғарқ қилинади.

Томоша одатда томошабинларнинг олқишлари билан якунланади.

600 йиллик тарихга эга

“La Tonca” ХIV–XVII асрларда минтақада қўлланган ҳақиқий жазолаш усулидан илҳомланган. Ўша даврда бундай жазо айрим жиноятлар, жумладан куфр учун қўлланган.

Бугунга келиб эса бу амалиёт ҳазил, танқид ва халқ сайлига айланган. Маҳаллий аҳоли тадбир орқали жамоат арбобларини танқид қилиш билан бирга, жамият бирдамлигини ҳам мустаҳкамлашини таъкидлайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар