Ҳусанов ортидан янги сенсация: Раҳмоналиев трансфери бўйича илк тафсилотлар

1 дақиқа ўқиш321
Ҳусанов ортидан янги сенсация: Раҳмоналиев трансфери бўйича илк тафсилотлар
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсиянинг «Ланс» клуби яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиевни ўз сафига қўшиб олишни жиддий режалаштирмоқда.
  • Эвропа Чемпионлар Лигасида иштирок этишга ҳозирланаётган жамоа яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун унинг номзодини устувор вариант сифатида кўриб чиқмоқда.
  • Раҳмоналиев янги мавсумда «Сабах» сафида Чемпионлар Лигаси саралашида 6 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни катта Европа футболига олиб чиққан Франциянинг «Ланс» клуби яна ўзбек футболи иқтидорларига кўз тикди. Франция матбуоти ва нуфузли инсайдерлар францияликлар яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиевни ўз сафига қўшиб олишни жиддий режалаштираётганини маълум қилди.

Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этишга ҳозирланаётган «Ланс» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасининг сўнгги палласида яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун ўзбекистонлик яримҳимоячи номзодини устувор вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Франция экспертлари нима демоқда?

Европанинг етакчи спорт нашрлари францияликларнинг мазкур трансфер сиёсатини қизғин таҳлил қилмоқда.

Кевин Каррьер (topmercato.com эксперти):

«Умарали Раҳмоналиев «Ланс»нинг трансфер нишонлари шорт-листига киритилди. Ўтган мавсумда асосий таркибда ўйнаган Адриен Томассон, Мамаду Сангаре ҳамда «Брест»га кетган Мамади Диамбунинг йўқотилиши клубни яримҳимояни зудлик билан кучайтиришга мажбур қилмоқда.

Келаси мавсумда жамоани Лига 1 ва Франция кубогидан ташқари, Европа Чемпионлар Лигасининг шиддатли баҳслари кутиб турибди. Шу боис Раҳмоналиев каби иқтидорли футболчиларни жалб этиш тўлиқ мантиқий ва ўзини оқлайдиган қадамдир».

Йохан Боден (les-transferts.com журналисти):

«"Расинг Клуб де Ланс" таянч яримҳимоячи харид қилишга алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Раҳмоналиев янги мавсумда «Сабах» сафида Чемпионлар Лигаси саралашида 6 та учрашувда майдонга тушиб, аллақачон битта голли узатмани амалга оширди.

Унинг улкан салоҳияти ва майдондаги иш ҳажми "Ланс" скаутларида катта қизиқиш уйғотган. Рақобатчи клублар ҳаракат бошламасидан аввал "Ланс" ташаббусни қўлга олиш учун тез орада расмий музокараларга киришиши мумкин».

«Ланс» — ўзбек футболчилари учун Европага энг ишончли кўприк

Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс» сафидаги муваффақиятли ўйинлари ва топ-клублар эътиборига тушиши Франция клубининг Ўзбекистон бозорига бўлган ишончини кескин оширди.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий таклиф йўлланмаган бўлса-да, молиявий шартлар ва трансфер нархи келишилса, Умарали Раҳмоналиев фаолиятида улкан бурилиш ясаб, Франциянинг юқори дивизионига йўл олиши мумкин.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?