Битта соат учун $40 миллион? Машҳур инсонларга тегишли энг қиммат соатлар!

Жон Леннонга тегишли ноёб Патек Пҳилиппе соатининг қиймати 40 миллион долларгача баҳоланган. Паул Невманнинг Ролех Дайтона соати 2017 йилда 17,75 миллион долларга сотилган, Флойд Мейвезерга тегишли олмослар билан безатилган Джейкоб & Ко. Биллионаире соати эса 18 миллион доллар баҳоланган. Силвестр Сталлоненинг 20 та функсияга эга Грандмастер Чиме соати 2024 йилда 5,4 миллион долларга сотилган.
Машҳур инсонларга тегишли ноёб соатлар аукционларда ўнлаб миллион долларгача баҳоланиши мумкин. Бундай нархга соатнинг ноёблиги, мураккаб дизайни, қимматбаҳо тошлари ва энг муҳими, унинг кимга тегишли бўлгани таъсир қилади.
Рекорд даражадаги нархлар
Paul Newman’нинг Rolex Daytona соати 2017 йилда 17,75 миллион долларга сотилган. Флойд Мейвезерга тегишли олмослар билан безатилган Jacob & Cо. Billionaire соати эса 18 миллион доллар баҳоланган.

Силвестр Сталлоненинг 20 та функцияга эга Grandmaster Chime соати 2024 йилда 5,4 миллион долларга сотилган.
Энг қиммати — Жон Ленноннинг соати

Энг ҳайратланарли баҳолардан бири Жон Леннонга тегишли ноёб Patek Philippe соатига қўйилган. Унинг қиймати 40 миллион долларгача баҳоланган.
Демак, баъзи соатларда нархни фақат олтин, олмос ёки механизм эмас, балки унинг тарихи ва машҳур эгаси белгилайди.
Сиз 40 миллион долларлик соат тақиб кўришни хоҳлармидингиз?































Изоҳлар 0
…