Тожикистонда Афғонистон томонидан ўқ узилиши оқибатида аёл ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш706
Тожикистонда Афғонистон томонидан ўқ узилиши оқибатида аёл ҳалок бўлди

Тожикистоннинг Дарвоз туманида Афғонистон ҳудудидан ўқ узилиши оқибатида 21 ёшли аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳодиса 13 август куни Панж дарёси яқинида содир бўлган. Афғонистон томонидан очилган ўқ Тожикистон соҳилидаги Дарвоз туманига қарашли Даштак қишлоғида яшаётган аёлга теккан ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тожикистон томони сўнгги кунларда Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида қуролли тўқнашувлар кучайганини билдирган. У ерда «Толибон» ҳаракати ва унга мухолиф кучлар ўртасидаги жанговар ҳаракатлар чегара ҳудудларида хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда.

Расмий Душанбе шунингдек, Афғонистон ҳудудидан узилган ўқлар натижасида Тожикистоннинг давлат ҳаво ҳудуди бузилгани ва чегара яқинидаги айрим аҳоли хонадонларига зарар етказилганини маълум қилди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон томонини давлат чегарасининг дахлсизлигини ҳурмат қилишга чақирди. Шунингдек, келгусида бундай ҳодисалар такрорланишининг олдини олиш учун зарур ва самарали чоралар кўриш сўралди.

Маълумот учун, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Тожикистоннинг Дарвоз тумани ҳамда Ғарбий Помир ҳудудлари билан чегарадош. Ҳудуддаги қуролли тўқнашувлар чегарага яқин аҳоли хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?