Қарийб 400 йиллик кема 5 тонна олтин билан топилди

2 дақиқа ўқиш12.8K
Қарийб 400 йиллик кема 5 тонна олтин билан топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шотландия соҳиллари яқинида қарийб 400 йил аввал чўкиб кетган қироллик кемаси — “Блессинг оф Бурнтисланд” қолдиқлари топилган бўлиши мумкин.
  • Мутахассислар дастлабки маълумотларга кўра, кема бортида бугунги қийматда қарийб 20 миллион фунт стерлинг га тенг бойлик бўлганини тахмин қилмоқда.

Шотландия соҳиллари яқинида қарийб 400 йил аввал чўкиб кетган қироллик кемаси — “Blessing of Burntisland” қолдиқлари топилган бўлиши мумкин. Мутахассислар дастлабки маълумотларга кўра, кема бортида бугунги қийматда қарийб 20 миллион фунт стерлингга тенг бойлик бўлганини тахмин қилмоқда. Топилма тарихий аҳамияти билан бир қаторда, унинг бортидаги қимматбаҳо юклар туфайли ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур кема Англия қироли Карл I га тегишли бўлган. У 1633 йил июль ойида қиролнинг тож кийиш маросими вақтида Файф ҳудудидан Лейт порти томон йўл олган. Бироқ сафар давомида кучли бўрон кўтарилиб, кема Форт қўлтиғида чўкиб кетган.

Кема тахминан 18 метр узунликда бўлган. Унинг бортида қирол Карл I нинг шахсий буюмлари ҳамда бошқа қимматбаҳо юклар бўлган. Фожиали ҳодиса оқибатида 35 нафар йўловчи ва экипаж аъзосидан фақат икки киши омон қолган.

Чўкиб кетган кемани аниқлаш мақсадида ишқибозлар қарийб 30 йил давомида изланиш олиб борган. Аммо Форт қўлтиғининг лойқа ва кўриш қийин бўлган сувлари аввалги қидирув ишларини мураккаблаштирган. Сув остида сканерлаш технологияларининг ривожланиши эса мутахассисларга янги имкониятлар эшигини очган.

Charles Wrex Project лойиҳаси вакиллари яқинда кеманинг ўзига тегишли бўлиши мумкин бўлган ёғоч бўлагини аниқлаган. Бу топилма мутахассисларда “Blessing of Burntisland” кемасининг эҳтимолий жойлашуви аниқланган бўлиши мумкин, деган умид уйғотган.

Шу билан бирга, лойиҳа директори ва “Burntisland Heritage” ташкилоти раҳбари Иэн Арчибальд ҳозирча кеманинг аниқ топилгани ҳақида қатъий хулоса қилишга эрта эканини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар тарихий кема қолдиқлари бўлиши эҳтимол қилинган ҳудудни аниқлаган. Аммо айнан шу топилма “Blessing of Burntisland” кемасига тегишли эканини ҳали тасдиқлашнинг имкони йўқ. Топилган ёғоч намунасининг қайси кемага тегишли экани ҳам ҳозирча номаълум.

Кейинги босқичда ёғоч намунасини радиокарбон усулида текшириш режалаштирилган. Шунингдек, сув остидаги ҳудуд янада батафсил ўрганилиб, у ерда бошқа буюмлар ёки кема қолдиқлари мавжудлиги аниқланади.

Қайд этилишича, Форт қўлтиғи тубида 500 га яқин кема ҳалокати қайд этилган. Шу боис мазкур топилманинг айнан қироллик кемасига тегишли эканини исботлаш учун қўшимча тадқиқот ва текширувлар талаб этилади.

Агар тахминлар тасдиқланса, қарийб тўрт аср аввал чўкиб кетган қироллик кемасининг топилиши Шотландия денгиз тарихи учун муҳим кашфиётлардан бирига айланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?