Америкалик эркак соқолига минглаб буюм жойлаб рекорд ўрнатди

Айримлар соқолини парвариш қилиш учун турли воситалардан фойдаланади. Америкалик Жоэл Страссер эса қалин соқолини бутунлай бошқача мақсадда ишлатади — унга минглаб буюмларни жойлаштириб, жаҳон рекордларини ўрнатади.
АҚШлик рекордчи ўзининг улкан ва қалин соқоли туфайли бир неча бор «Guinness World Records» саҳифаларига кирган. Унинг энг ҳайратланарли натижаларидан бири — соқолига 3500 та тишковлагич жойлаштиргани бўлди. Бу рекорд 2018 йилда қайд этилган.

Жоэл бу билан тўхтаб қолмади. У 2022 йилда соқолига 710 та арча безагини қистириб, яна бир жаҳон рекордини ўрнатди. Бунинг учун унга бир неча соат давомида катта сабр ва аниқлик билан ҳаракат қилишга тўғри келган.

Унинг соқолига жойлаштирган буюмлари орасида чўплар, гольф учун михчалар, қоғоз найчалар, вилка ва ҳатто қаламлар ҳам бор. Масалан, Страссер бир вақтнинг ўзида соқолига 456 та қалам жойлаштиришга ҳам муваффақ бўлган.






























Изоҳлар 0
…