Сурайё Қосимова: "Мен учун дуода бўлинглар” (видео)

Сурайё Қосимова: "Мен учун дуода бўлинглар” (видео)

Таниқли хонанда Сурайё Қосимова ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мухлисларига мурожаат қилиб, саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб ижодида маълум муддат танаффус қилишини маълум қилди.

Хонанда видеомурожаатида яқинда шифокор қабулида бўлгани ва унга саломатлиги билан боғлиқ жиддий ташхис қўйилганини айтди. Бироқ у қандай касаллик аниқлангани ёки ташхис тафсилотларини очиқламади.

«Биз ҳозиргина шифокор қабулидан келдик.. Мен шифокордан соғлиғим борасида жиддий муаммо борлигини эшитдим. Шу муносабат билан сизларга мурожаат қиляпман», — деди хонанда.

Сурайё Қосимова саломатлиги сабаб бир муддат ижтимоий тармоқларда фаол бўла олмаслигини, янги контент ва янгиликлар жойлай олмаслигини ҳам маълум қилди.

«Мен учун дуода бўлинглар. Яхши кунларда кўришиш барчамизга насиб қилсин, иншааллоҳ», — дея мурожаатини якунлаган хонанда.

Хонанданинг ушбу видеомурожаати унинг мухлисларини хавотирга солди. Кузатувчилар ижтимоий тармоқларда унга эзгу тилаклар билдириб, тезроқ соғайиб, яна ижодга қайтишини тиламоқда.

Таҳририятимиз ҳам Сурайё Қосимовага мустаҳкам соғлик ва тезроқ шифо топишини тилайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар