Америкалик ёзувчи Моника Бирн ўзининг Twitter’ига АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья Трамп кўп йиллардан буён унга хиёнат қилаётгани ҳақидаги хабарларни жойлаштирди. Бу ҳақда “Life”га таяниб Qalampir.uz сайти маълум қилди.
Мониканинг айтишича, Меланья Trump Tower’даги “Tiffany's” заргарлик дўкони қўриқлаш хизмати бошлиғи билан ишқий муносабатда экан. Бирннинг тахминига кўра, айнан шу сабабли биринчи хоним Вашингтонга кўчиб ўтишни хоҳламаяпти.
Бундан ташқари, ёзувчининг сўзларига қараганда, Дональд Трамп хиёнат ҳақида билади, эр-хотин ўртасида эса келишув бор: улар Трамп президент лавозимидан кетгунича ажралишмайди.
“Уларнинг ўртасида шартнома бор эди (ўйлашимча, ёзма): агар Дональд Трамп сайловларда ютқазса, улар ажралишади. Бироқ у ғолиб бўлди”, дея маълум қилди Бирн.
Ёзувчи маълумот манбасини ошкор этмади ва бу хабар фақатгина миш-миш бўлиши мумкинлиги, журналистлар буни аниқлаши кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга Моника АҚШ президенти оиласига нисбатан салбий муносабатда экани ва улар Оқ уйни тарк этишини хоҳлаётганини тан олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди