16:53 / 13.06.2017
6 594

Туркияда ўлдирилган Россия элчисининг қотиллиги борасида янги маълумотлар

Туркияда ўлдирилган Россия элчисининг қотиллиги борасида янги маълумотлар
2016 йил 19 декабрда Россия ва Туркия муносабатларига қайсидир маънода ўз таъсирини ўтказган воқеа содир бўлган эди. Ўшанда Россия элчиси Андрей Карлов Анқара шаҳрида ўтказилган кўргазманинг очилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди. Элчи ўз нутқини тугатиши билан унинг орқа тарафида турган шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.

Кейинроқ, жиноятчи 22 ёшли Мавлут Олтинтош эканлиги аниқланди. У Туркия фуқароси бўлиб, полициячилар томонидан отиб ўлдирилган эди. Мавлут Олтинтош кўргазмага полиция офицерининг сохта гувоҳномаси орқали киргани маълум бўлган эди.

Туркия прокуратураси бу жиноятнинг тергов ҳаракатларини шу вақтгача тўхтатмаган эди, аммо унинг тафсилотлари ОАВ вакилларидан сир сақланаётган эди. 12 июнь куни “Hurriyet Daily News” газетасига таяниб “Qalampir.uz” сайти воқеага алоқадор янги маълумотларни келтирди.

Терговчилар Россия элчисининг ҳаётига қилинган суиқасдни уюштирган деб гумон қилган 5 нафар шахс ҳақида маълумот берди. Улар воқеа содир бўлган меҳмонхонада яшашган ва қотил Мавлут Олтинтош билан алоқада бўлгани эҳтимоли бор. Прокуратурада қайд этилишича, улардан бири қотиллик буюртмачиси бўлиши ҳам мумкин.

Шунингдек, суриштирув жараёнида Мавлут Олтинтош қотилликдан аввал, меҳмонхона яқинидаги савдо марказида бўлган ва у ерда FaceTime дастури орқали гумон остида бўлган шахслардан бири билан гаплашган, шундан сўнг, шу одам билан меҳмонхонада кўришган.

Айни вақтда қотиллик Туркия ва Россия мутахассислари ҳамкорлигида тергов қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ўлдирилган Россия элчисининг қотиллиги борасида янги маълумотлар