Саудия Арабистонида дунёдаги энг тез аттракцион ишламоқда (видео)

Саудия Арабистонида Falcon’s Flight («Лочин парвози») номли аттракцион ишга туширилди. У дунёдаги энг экстремал ва таъсирли аттракционлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Аттракцион Six Flags Qiddiya City кўнгилочар боғида жойлашган бўлиб, оддий роллер-костерлардан кўра кучлироқ ҳисларни истайдиганлар учун яратилган.
Аттракциондаги поезд соатига 250 километргача тезлик билан ҳаракатланади. У йўловчиларни 160 метр баландликка олиб чиқади ва шундан сўнг юқори тезликда пастга туширади. Трассанинг умумий узунлиги 4 километрдан ортиқ бўлиб, йўналишнинг бир қисми улкан қоялар ёнидан ўтади. Бу эса йўловчиларда гўё чинакам парвоз қилаётгандек таассурот уйғотади.
Falcon’s Flight оддий аттракцион эмас, балки жасоратни синаб кўриш имконини берувчи экстремал тажриба ҳисобланади. Бундай тезликда инсон гўё релслар устида ҳаракатланаётгандек эмас, балки саҳро узра учиб кетаётгандек ҳис қилиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…