
Латвиядаги Лиепай шаҳрида жойлашган 12- ўрта мактаб директори Валерий Епископосов муаллим ва ўқувчилар олдида олдин латиш тилида сўзлади. Кейин эса рус тилида сўзлай бошлади. Чиқишидан сўнг мамлакат давлат тили маркази директорни катта миқдордаги жаримага тортди. Ўз ўрнида директор хатосини тан олди. Жаримага нисбатан норозилик билдирмади.
Маълумки, Латвияда давлат тили сифатида фақат латиш тили тан олинади. Гарчи мамлакат аҳолисининг 40 фоиз қисми русийзабон бўлса-да, рус тили чет тиллар қаторига киритилган. Тез-тез марказ мутасаддилари мактабларда текшириш ишларини олиб боришади. Шу кунга қадар давлат тили талабини бузган жами 50 дан ортиқ мактаб раҳбарлари ҳамда муаллимлари жаримага тортилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар