12:24 / 25.06.2017
6 361

Ҳайит куни Ироқда худкуш-террорчи қочоқлар ичида ўзини портлатиб юборди

Ҳайит куни Ироқда худкуш-террорчи қочоқлар ичида ўзини портлатиб юборди
Бугун, 25 июнь куни араб мамлакатларида Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Ироқнинг террорчилар қуршови остидаги Мосул шаҳрида айни шу куни кучли портлаш ҳодисаси кузатилди.

Портлаш натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ кишилар жиддий жароҳат олишди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги хабар берди.

Портлаш Мосулнинг Машаҳда кварталида содир бўлди. Маълум бўлишича, худкуш-террорчи уруш давом этаётган шаҳарни тарк этаётган оломон орасида ўзини портлатиб юборган. Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил этади.

“Худкуш ҳарбийларимиз томон яқинлашиб келаётган бир гуруҳ одамлар орасида ўзини портлатди. Унинг мақсади оддий фуқароларни шаҳардан кўчирмаслик бўлган. Ҳужум ортида ИШИД террорчилик гуруҳи турган бўлиши мумкин”, дейди Ироқ харбий хизмати вакили.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳайит куни Ироқда худкуш-террорчи қочоқлар ичида ўзини портлатиб юборди