Японияда 290 минг долларлик соатни ўғирлаган эркак уни узр хати билан қайтарди

1 дақиқа ўқиш5
Японияда 290 минг долларлик соатни ўғирлаган эркак уни узр хати билан қайтарди

Япониянинг Токио шаҳрида ноодатий ўғирлик ҳодисаси юз берди. Қимматбаҳо соатни дўкондан олиб қочган эркак орадан уч кун ўтиб, уни почта орқали узр хати билан қайтариб юборди. Бироқ бу ҳолат уни жавобгарликдан қутқара олмади.

Маълум қилинишича, 29 октябрь куни бир эркак Токионинг Накано Бродвей савдо мажмуасидаги соат дўконига кириб, 46 миллион иена (тахминан 290 минг доллар) турадиган Audemars Piguet соатини тақиб кўришни сўраган. Соат унинг билагига тақилганидан сўнг, у дўкондан қочиб кетган.

Орадан уч кун ўтиб, 1 ноябрь куни дўконга курьер орқали посилка етиб келган. Унинг ичидан ўғирланган соат ва қўлда ёзилган узр хати чиққан. Дўкон ходимлари серия рақамини текшириб, соат айнан ўша эканини тасдиқлаган.

11 ноябрь куни полиция ҳодисага алоқадорликда гумон қилинган 30 ёшли эркакни Нагоя шаҳрида қўлга олди. У соатни ўғирлаганини тан олган.

Гумонланувчининг айтишича, у соатни тақиб, ойнадаги аксига қараганида уни жуда ёқтириб қолган ва қандай қилиб дўкондан тақилган ҳолда чиқиб кетганини ҳам сезмай қолган. Кейинчалик эса соат ўзига тегишли эмаслигини англаб, уни эгасига қайтаришга қарор қилганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?