Қозоғистонда ярим яланғоч эркак мактаб деразасини синдириб, ўқувчилар хонасига бостириб кирди (видео)

Қозоғистоннинг Қаскелен шаҳрида ноодатий ҳодиса юз берди: ярим яланғоч эркак мактаб биносига бостириб кирди. Воқеа 11 ноябрь куни, дарслар орасидаги танаффус вақтида содир бўлган.
Маълум қилинишича, эркак дастлаб мактаб ҳовлисида югуриб юрган. Кейин эса синфхоналардан бирининг деразасини синдириб, ичкарида ўқувчилар бўлган хонага сакраб кирган.
Мактаб ходимлари тезкорлик билан ҳаракат қилиб, эркакни ушлаб қолган ва полиция ҳамда тез ёрдам хизматига хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни қўлга олиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида гумонланувчининг руҳий ҳолати ҳам текширилиши режалаштирилган.
Ҳодиса оқибатида ўқувчилар ёки мактаб ходимлари орасида жабрланганлар йўқ. Шунга қарамай, воқеадан руҳий таъсирланган болаларга психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…