Феруза Норматова ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича муносабат билдирди (видео)

1 дақиқа ўқиш1
Феруза Норматова ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича муносабат билдирди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Актриса ва блогер Феруза Норматова ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабарларга видеомурожаат орқали муносабат билдирди.
  • Унинг таъкидлашича, мазкур воқеа олти ой аввал содир бўлган бўлиб, шикоят қилган шахс ундан пул талаб қилишни кўзлаган.
  • Феруза Норматова ўзини айбсиз деб ҳисоблаб, ёзишмалар ва СМС-хабарлар қайта текширилиши ҳамда тегишли экспертизалар ўтказилишини маълум қилди.

Актриса ва блогер Феруза Норматова ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқда эълон қилган видеомурожаатида воқеа тафсилотларига тўхталиб, ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Блогернинг айтишича, ушбу воқеа аслида олти ой аввал содир бўлган. Унинг таъкидлашича, шикоят қилган қиз дастлаб турмуш ўртоғига ёзган, шунингдек, Феруза Норматованинг ўзига нисбатан ҳам турли ҳақоратли гаплар билдирган. Кейин эса ёзишмаларни ўчириб, ҳеч нарсадан хабари йўқдек тутинишини айтган.

Феруза Норматова мазкур вазиятда ундан пул талаб қилиш мақсади борлигини даъво қилди. У видеомурожаатида: «Мендан пул олмоқчи. Оласан, роса оласан. Қонун бир томонга ишлайдими, биз томонга ишламайдими?» — дея муносабат билдирди.

Феруза Норматова яна бир видеомурожаатида, воқеа юзасидан қўшимча изоҳ берди. Блогернинг айтишича, у олти ойдан бери бу иш билан шуғулланмаган ва иши ҳам бўлмаган.

«Бу ерда бизнинг айбимиз — мени олти ойдан бери умуман ишим йўқ эди. Нималар бўлиб кетганини ҳам билмайман. Мени жиноятчи дейдими? Сассиқ деган гапга ким жиноятчи бўлган шу пайтгача. Ҳозир вазиятга бир томонлама қараб, фикр билдиришяпти. Мен борганман, шунчаки тушунтирганман. У турмуш ўртоғимга ёзгани, мени “кампир”, бойлиги учун юрибди каби гаплар билан ҳақорат қилганини тушунтириб кетганман. Ҳатто тушунтириш хати ҳам ёзмаганман. Энди менинг айбим шунда бўлган» — деди у.

Шунингдек, блогер ёзишмалар, СМС-хабарлар ва изоҳларни қайта кўриб чиқишини, зарур экспертизалар ўтказилишини билдирган. У барча маълумотларни ўрганиб чиққач, яна видеомурожаат билан чиқиб, кузатувчиларга вазият бўйича қўшимча маълумот беришини айтди.

Блогернинг бу баёноти ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?