15:04 / 15.08.2017
13 914

Иссиқкўлда дам олишга борган эркак ўз хотинини бўғиб ўлдирди

Иссиқкўлда дам олишга борган эркак ўз хотинини бўғиб ўлдирди
Қотиллик содир этиш арафасида эркак хотини билан спиртли ичимлик ичган.
Бишкеклик эркак Иссиқ-Кўлда ижарага олган хонасида ўз жуфти ҳалолини бўғиб ўлдирди, деб хабар берди Спутник Қирғизистон.
Хабарга кўра, 14 август куни Қирғизистон пойтахтида истиқомат қилувчи 49 яшар эркак ўзининг 36 яшар хотинини ўлдириб қўйганлигини тан олиб полиция маҳкамасига келган.

Маълум бўлишича, 11 август куни эр-хотин Томчи қишлоғига келишган ва хусусий уйларнинг бирида бир хонани ижарага олишган. Жуфтлик дам олиш кунларини шу ерда ўтказишга қарор қилган. 12 август куни тахминан 22.30ларда спиртли ичимлик ичиб ўтирган эр-хотин жанжаллашиб қолишган. Бу ҳақида Sputnik.uz хабар берди.

Эртаси куни эркак хона эшигини қулфлаб, ижарачига яна бир кун учун ҳақ тўлаган ва Бишкекка қараб йўл олган. Шаҳарга келибоқ содир этган жинояти ҳақида милиция ходимларига хабар қилган. Эркак шу заҳоти ҳибсга олинган, аёлни жасади эса айтилган жойдан топилган ва моргга олиб кетилган.
Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иссиқкўлда дам олишга борган эркак ўз хотинини бўғиб ўлдирди