14:24 / 19.08.2017
5 325

АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди

АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди
АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи яксон қилингандан кейин Сурияда қолмоқчи эмас. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Хизер Науэрт маълум қилди.

“Бизнинг мақсад ИШИДни мағлуб этишдир ва бундан бўлак нарса эмас. Биз Сурияни АҚШ ёки бошқа кучлар эмас, сурияликлар бошқаришини истаймиз”, деб айтди Науэрт.

Аввалроқ Сурия армияси ИШИДнинг Хомс вилоятидаги сўнгги энг йирик таянчини босиб олгани маълум қилинганди.

Аввалроқ “Сурия демократик кучлари” вакили Талал Село Reuters ахборот агентлигига америкалик ҳарбийлар ИШИД устидан ғалаба қозонгач, Суриянинг шимолида қолмоқчи эканлигини айтганди. Унинг айтишича, АҚШда “ўнлаб йиллар олдинга стратегия мавжуд”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди